...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз режим қанчалик иш берди?


10:25, 20.11.2018 Олам
 3 075

Жорий йилда Тожикистондан Ўзбекистонга ташриф буюрганлар 1 миллион 165 минг кишини ташкил этган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Ўзаро икки мамлакатга ташриф буюрганлар сони сезиларли даражада ўсди.
 
Бунга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 9-10 март кунлари Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик  визасиз режимни жорий этиш  тўғрисидаги шартноманинг имзолангани катта туртки бўлди.
 
Тожикистон маҳаллий нашри ASIA-Plus’нинг ёзишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тожикистонга 1 миллион 253 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган. Мазкур давр мобайнида Тожикистондан Ўзбекистонга келганлар эса, 1 миллион 165 минг кишини ташкил этган.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг январь-сентабрь ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар қарийб 4,7 миллион киши нафарни ташкил этган. 2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроилдан келаётган туристларга мамлакатда 30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилганди. Бундан ташқари, 39 мамлакат фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди. 2018 йил 1 июлдан электрон визалар жорий қилинди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!