...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Шодмонов: “Туғруқ муассасаларининг 31 нафар раҳбар ходими лавозимидан озод этилди”


14:11, 20.10.2018 Жамият
 5 971

Ушбу йўналишларда муаммолар қанчалик кам бўлса, коррупцияга мойиллик ҳолатлари ҳам ўз-ўзидан бартараф этилишига сабаб бўлади.

Барча соҳада бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самарадорлиги эса, шубҳасиз, фидойи мутахассисларнинг адолатли ва шаффоф фаолияти билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам тизимда ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши кескин курашиш ва уларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Мисол учун, республикада аёлларга босқичма-босқич перинатал ёрдам кўрсатишга ихтисослашган 210 та туғруқ муассасаси мавжуд бўлиб, сўнгги йилларда ушбу шифохона жамоаларида маънавий муҳитни юксалтириш, коррупцияга нисбатан тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш борасида изчил ишлаб олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур муассасалар моддий техник базасини мустаҳкамлаш, дори-дармон билан етарлича таъминланганлиги ҳамда ходимлар учун муносиб меҳнат шароити яратилганлигига ҳам жиддий аҳамият берилаяпти. Дарҳақиқат, ушбу йўналишларда муаммолар қанчалик кам бўлса, коррупцияга мойиллик ҳолатлари ҳам ўз-ўзидан бартараф этилишига сабаб бўлади.


 
Бундан ташқари, туғруқ муассасаларида кўрсатилаётган хизмат сифати ва шифокорларнинг турли ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланмоқда. Шунингдек, ўтган йили  она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича нуфузли муассасаларнинг 33 нафар етакчи олимлари жойларда тиббий хизмат сифати ҳамда касб маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларга раҳбарлик лавозимига тайинланди.
 
Алишер Шодмонов, Соғлиқни сақлаш вазири:
 
– Республикадаги барча туғруқ муассасаларида 2635 нафар акушер-гинеколог фаолият юритади. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 507 131 та туғруқ қайд этилгани ҳам улар меҳнати ниҳоятда масъулиятли эканидан далолат.
 
Оилаларга қувонч ва бахт улашгувчи ушбу шифо масканларида коррупция кўринишларига асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир ота-она фарзандли бўлар экан, ушбу муассасадан рози бўлиб чиқиб кетиши керак. Афсуски, айрим ҳолатларда шифокорларнинг ноқонуний хатта-ҳаракатларига гувоҳ бўламиз. Бундай нохуш ҳолатларга қарши янада жиддий кураш олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда вазирлик томонидан ҳомиладорларга перинатал ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.
 
Соҳа муассасалари ҳолатини тизимли ўрганиш ва муаммоларни бартараф этишни йўлга қўйиш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амалга қилишга эришиш, стационар хизмат сифатини ошириш, тиббиёт масканларида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқ комплексларидаги беморлар орасида сўровнома ўтказишни тиклаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг буйруғи асосида мониторинг ўтказиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳлар жорий йил 15 октябрдан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган туғруқ муассасалари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий ва Республика перинатал марказлари, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиник туғруқ ҳамда 3-клиникаси гинекология бўлимлари фаолиятини ўрганишмоқда.
 
27 октябрга қадар давом этадиган мониторинг натижалари чуқур ўрганилиб, таҳлил этилади ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича  қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинади.

Теглар:Коррупция Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар