...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хўжанддаги исён: масъуллар ҳибсга олинди


09:54, 22.11.2018 Олам
 10 233

Колониянинг етти нафар ходимига қарши жиноий иш қўзғатилди.

Аввалроқ, Ғарб мамлакатларининг Душанбедаги элчилари Хўжанд ахлоқни тузатиш колонияси маҳбуслари ҳуқуқини бузган давлат масъулларини жазолаш лозимлигини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 21 ноябрь куни мазкур колония раҳбари Файзулло Сафарзод ва ҳуқуқ-тартибот идораси бошлиғи Дилшод Собиров ҳамда бошқа беш нафар ходимга қарши Тожикистон Жиноят Кодексининг 322-моддаси 2-қисми(вазифага совуққонлик билан ёндашиш)га асосан жиноий иш қўзғатилди.
 
Бу ҳақда Сўғд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси маҳаллий нашр ASIA-Plus’га маълум қилди. Нашрнинг қайд этишича, Хўжанд шаҳар суди мазкур етти нафар колония ходимларини ҳибсга олиш учун санкция берган.
 
Маьлумот учун, колониядаги исён оқибатида 25 нафар маҳбус, 2 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими ҳалок бўлди ҳамда 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Хўжанд Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!