...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илҳомжон Неъматов Майкл Мёллер билан учрашди


09:43, 22.11.2018 Жамият
 1 492

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов БМТ Бош котибининг ўринбосари Майкл Мёллер билан учрашди.

Кеча, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Бош котибининг ўринбосари, Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд эътилганидек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган чуқур сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар бермоқда.

БМТ вакили Ўзбекистон олиб бораётган минтақавий сиёсатни, республиканинг қўшни давлатлар билан сиёсий,  савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун қаратаётган алоҳида эътиборини қуллаб-қувватлашини билдирди.  “Замонавий дунёда интилиш керак бўлган ва энг сезиларли натижа берадиган айни стандарт мана шудир”, деди Майкл Мёллер.

Учрашув давомида бўлажак қўшма тадбирларни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.  Суҳбатда БМТ Резидент-координатори, БМТ Ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Ҳелена Фрейзер иштирок этди.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми жорий йилнинг бугун, 22 ноябрь куни ўз ишини бошлайди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Илҳомжон Неъматов Инсон ҳуқуқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар