...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нокаут, нокдаун! “Uzbek Tigers” рақибига Термизда дарс берди


16:56, 08.04.2018 Спорт
 3 971

10 та жангдан фақатгина битта жангда имконият бой берилди.

Термиз шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси доирасида навбатдаги жанг оқшоми ташкил қилинди.
 
Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи “Uzbek Tigers” жамоаси Венесуэланинг  "Venesuela Caciques" боксчиларига қарши жанг ўтказди.
 
“Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтган жангларда рингга кўтарилган 10 нафар боксчидан 9 нафари ғалаба қозона олди. Фақатгина битта жангда имконият бой берилди.
 
Жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
С1
-49кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Поласо (Нодир Мирзааҳмедов тўртинчи раундда ғалаба қозонди)
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финол 3:0
-64кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио 3:0
-75кг: Исроил Мадримов - Клейбер Гонсалес 3:0
-91кг: Санжар Турсунов - Хуан Белло 3:0
 
С2
-52кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас (Жасурбек Латипов учинчи раундда ғалаба қозонди)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера 2:1
-69кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре 0:3
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаи (Бектемир Мелиқўзиев биринчи раундда ғалаба қозонди)
+91кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес (Баҳодир Жалолов иккинчи раундда ғалаба қозонди)
 
Маълумот ўрнида, “Uzbek Tigers” очколар сонини 13 тага етказиб олди ва гуруҳда биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган “Cuba Domadores” жамоаси ҳисобида 12 очко бор. “Colombia Heroicos” эса 5 жангдан сўнг 7 очкога эга. “Venesuela Caciques”нинг очколари эса ҳамон 4талигича қолди. Бу натижадан сўнг ўзбекистонлик боксчиларнинг плей-офф босқичига йўл олганликлари расман аниқ бўлган.
 
Гуруҳдаги сўнгги учрашув 13 апрель куни Куба ва Колумбия жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашувдан сўнг “Uzbek Tigers” гуруҳда нечанчи ўринни эгаллаши маълум бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

 

Теглар:Uzbek Tigers 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


“Uzbek Tigers” – тўхтади

17:20, 03.05.2018 4 936

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!