...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Термизда катта бокс кечаси. “Uzbek Tigers” ишончни оқлайдими?


12:20, 07.04.2018 Спорт
 3 849

Мухлислар бугун икки гуруҳнинг жангларига гувоҳ бўлишади.

Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси аъзолари бугун, 7 апрель куни Термиздаги “Алпомиш” спорт саройида “Caciques Venesuela” жамоаси вакилларига қарши рингга кўтарилади.
 
Бугун мухлислар икки гуруҳ жангларига гувоҳ бўлади.
 
Дастлаб, соат 19:00 да С1 гуруҳи ўзаро кураш олиб борса, соат 22:00 дан бошлаб С2 боксчилари рингга кўтарилади.
 
Қуйида ушбу жангларда иштирок этадиган боксчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:
 
С1 гуруҳи жанглари.
49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес.
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол
64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио.
75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес.
91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас.
 
С2 гуруҳи жанглари.
52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас.
60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера.
69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре.
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж.
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес.
 
Маълумот учун, бу жанглар тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилмайди. Чунки жанг вақтида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг икки учрашувининг трансляцияси амалга оширилади.
 
Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” 24 март куни Колумбияда “Colombia Heroicos” жамоаси вакилларига қарши рингга кўтарилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Uzbek Tigers Caciques Venesuela 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


“Uzbek Tigers” – тўхтади

17:20, 03.05.2018 4 938

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!