...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Uzbek Tigers” – “Colombia Heroicos”: Йўлбарслар жангларни муддатидан олдин якунлашди


10:55, 02.03.2018 Спорт
 3 521

Кеча “Uzbek Tigers” жамоаси Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоаси боксчиларига қарши рингга кўтарилди.

Аввал хабар берганимиздек, “Uzbek Tigers” колумбиялик боксчилардан устун келди
 
Аввал хабар берганимиздек, бутунжаҳон бокс сериясининг учинчи турида “Uzbek Tigers” жамоаси Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоасига қарши жанг ўтказди.


 
Ушбу жангда ўзбекистонлик бокчилардан ташкил топган “Uzbek Tigers” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Эътиборли томони шундаки, боксчилар жанглардан иккитасини муддатидан олдин якунлашга муваффақ бўлишди.
 
-52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила 0:2
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета (ҳамюртимиз тўртинчи раундда рақибини нокаут қилди)
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов - Александр Ранхел (учинчи раунддан сўнг техник ғалаба)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Алехандро Мотоа (3:0)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо (3:0).
 
Маълумот учун, энди боксчилар 23 март куни Колумбияда навбатдаги жангни ўтказишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Uzbek Tigers Colombia Heroicos бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!