...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Uzbek Tigers”да раҳбар ўзгарди


11:57, 01.08.2018 Спорт
 2 339

Миллий олимпия қўмитасида жамоанинг янги раҳбари таништирилди.

Кеча, 31 июль куни Миллий олимпия қўмитасида жамоанинг янги раҳбари таништирилди. Унга кўра, айни пайтда жиу-житсу федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Комилжон Рўзиев жамоанинг менежери сифатида иш юритади.
 

 
Маълумки, AIBA томонидан ташкил қилинган Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақаларида Ўзбекистон шарафини “Uzbek Tigers” жамоаси ҳимоя қилади.
 
Ушбу баҳслар орқали боксчилар Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга бўлишлари мумкин бўлади. Бу ҳам мазкур турнирнинг аҳамияти қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди.
 
“Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда боксчиларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишади ва юртимизга олтин медаллар билан қайтишади. Жамоанинг кучайиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деди Комилжон Рўзиев.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Uzbek Tigers Комилжон Рўзиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


“Uzbek Tigers” – тўхтади

17:20, 03.05.2018 4 938

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!