...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Uzbek Tigers” Колумбияда мағлуб этилди


14:15, 24.03.2018 Спорт
 5 047

Мазкур жангда “Uzbek Tigers” жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси аъзолари бугун, 24 март куни Колумбияда “Colombia Heroicos” жамоаси вакилларига қарши рингга кўтарилдилар.
 
Афсуски, мазкур жангда “Uzbek Tigers” жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


 
-49 кг: Мартинез Ривас Юбержен - Мироншоҳ Ибрагимов 2:0 (Юбержен иккинчи раунддан сўнг техник нокаут эвазига ғалаба қозонди).
-56 кг: Мартинез Жон - Шаҳобиддин Зоиров 0:3 (Зоиров учинчи раунддан сўнг рақибини нокаутга учратди).
-64 кг: Гутиеррез Жон - Иқболжон Холдоров 0:3.
-75 кг: Вивас Жорж - Исроил Мадримов 2:1.
-91 кг: Хулио Девис - Санжар Турсунов 3:0.
 
Маълумот ўрнида, эндиликда “Uzbek Tigers” навбатдаги жангни 7 апрель куни Ўзбекистонда венесуэлалик рақибларга қарши ўтказади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Uzbek Tigers Colombia Heroicos 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


“Uzbek Tigers” – тўхтади

17:20, 03.05.2018 4 938

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!