...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интерполга янги президент сайланди


17:04, 21.11.2018 Олам
 2 635

Ким Жон Ян бу лавозимда 2020 йилгача ўтиради.

Бугун, 21 ноябрь куни Дубайда Интерполнинг янги президенти сайланди. Ташкилот президентлигига Жанубий Корея вакили Ким Жон Ян сайланди. Бу ҳақда Интерпол Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Бизнинг олам бугунги кунда жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ўзгаришларга учраяпти. Уларни бартараф этиш учун келажакка кўприк қуришимиз керак”, деган янги сайланган президент Ким.
 
Ким Жон Ян ўзида миллий ва халқаро полициянинг бой тажрибасини мужассамлаштирган. У 2015 йилдан Осиёда ташкилот вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган ва 2011-2012 йилларда Интерполнинг Сеулдаги Миллий марказий бюросига раҳбарлик қилган.



Ким Жон Ян бу лавозимда 2020 йилгача ўтиради. Одатда ташкилот президенти 4 йилга сайланади. Ҳозирги ҳолатда у собиқ президент Мэн Хуйвэйнинг мандатини якунлаб қўяди.
 
Эслатиб ўтамиз, Интерполнинг собиқ президенти Мэн Хуйвэй жорий йил октябрь ойида Хитойда коррупцияда айбланиб, ҳибсга олингач, лавозимдан четлатилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Интерпол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!