...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзингдан чиққан балога... Интерпол ўз президентини қидиряпти


17:06, 05.10.2018 Олам
 5 208

Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.

Франция полицияси Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг йўқолиб қолиши ҳолати бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар бермоқда.
 
Хабар берилишича, хитойлик Мэн Хунвэй жорий йилнинг 29 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетган ва шундан бери алоқага чиқмаган.
 
64 ёшли президентнинг йўқолиб қолгани ҳақидаги ариза унинг хотини томонидан берилган. Улар Франциянинг Лион шаҳрида истиқомат қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрда Мэн Хунвэй Интерпол президенти этиб сайланган эди. У бир вақтнинг ўзида Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари ҳам ҳисобланади.
 
Маълумот учун, унинг ваколат муддати 2020 йилгача давом этади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Мэн Хунвэй Интерпол Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!