...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каттақўрғон воқеаси “қаҳрамони” Санъат Умаровга суд ҳукми ўқилди


17:09, 21.11.2018 Жамият
 14 216

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида кўриб чиқилди.

Бугун, 21 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида судланувчи Санъат Умаровга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
 
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Мамадалиев томонидан кўриб чиқилди.
 
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, Санъат Умаровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми “а”, “з” бандларида ва 241-1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда (этишда) айбдор деб топди.



Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди Санъат Умаровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаси тартибида 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилади.
 
Шунингдек, суд томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойи бошида ижтимоий тармоқларда ИИБ биносида ички ишлар ходими бир аёлни ечинишга тасвирланган видео тарқалганди. Видеода ходим аёлни ҳақоратлаб, унинг инсоний ҳуқуқларини поймол қилгани тасвирланганди.
 
Мазкур ҳолат ҳам маҳаллий, ҳам халқаро ОАВда жиддий эътирозларга сабаб бўлганди. Кейинроқ воқеа “қаҳрамони” Санъат Умаров экани ойдинлашиб, у ҳибсга олинганди
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санъат Умаров Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар