...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой қамаган Интерпол раҳбари истеъфога чиқди


14:28, 08.10.2018 Олам
 2 143

У ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинган.

Интерпол раҳбарияти ташкилот раҳбари Мэн Хунвэйнинг истеъфога чиққанини маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, Мэн Хунвэй Хитойда коррупцияга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.
 
Шундан сўнг, Хунвэй Интерпол бош котибиятига истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар бермоқда.
 
“Якшанба куни Лиондаги (Франция) Интерпол бош котибияти Мэн Хунвэйнинг Интерпол президенти лавозимидан кетиш ҳақидаги аризасини қабул қилди, ариза дарҳол кучга кирди”,  дейилади ташкилот сайтида.
 
Низомга кўра, Интерпол раҳбарлиги вақтинча Корея Республикаси вакили, катта вице-президент Ким Чен Янга топширилади.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 18-21 ноябрь кунлари Дубайда бўлиб ўтадиган Бош ассамблеянинг 87-сессиясида унинг қолган икки йиллик муддати учун янги президент сайланади.
 
Аввалроқ, Мэн Хунвэйнинг Хитойга бориб ғойиб бўлгани ва кейинроқ ўша ерда қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Интерпол Мэн Хунвэй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!