...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг машҳур кийим брендлари БААга келди


16:54, 21.11.2018 Олам
 3 234

Мода ҳафталигида жаҳоннинг 250 дан ортиқ машҳур брендлари қатнашяпти.

Бугун, 21 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида Араб модаси ҳафталиги бошланади. Бу ҳақда The National нашри хабар берди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича Араб модаси ҳафталиги ўз тарихидаги энг йирик тадбирга айланади.
 
Фестиваль сессияси Arab Fashion Week, JollyChic ва Hala China ҳамкорлигида ўтказилиши ва Dubai Fashion Days номи билан аталиши айтилмоқда.
 
Дэвид Дин Jollychic компанияси асосчисининг айтишича, мода - арабларнинг маданиятини ёйишга хизмат қилади. Ушбу фестиваль доирасида China Textile Exhibition номли текстиль маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Маълумот учун, мода ҳафталигида жаҳоннинг 250 дан ортиқ машҳур брендлари қатнашяпти.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Бирлашган Араб Амирликлари Араб модаси ҳафталиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!