...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Туркия билан Сурия ва Ироқдаги жангариларни қидириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи


13:14, 15.02.2018 Жамият
 2 319

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Интерполнинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошлиғи Лутфи Чичек билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерполнинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошқармаси билан Сурия ва Ироқ давлатларида террорчилик гуруҳлари томонида туриб жанг қилган ва жанг қилиб келаётганларнинг шахсини аниқлаш ва қидириш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Интерполнинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошлиғи Лутфи Чичек бошчилигидаги Туркия делегацияси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ў.Муродов, Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи, полковник Р.Исроилов, шунингдек, вазирликнинг бир қатор масъул  ходимлари қатнашган.
 
Халқаро терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, одам савдоси каби трансмиллий жиноятчилик кўринишларининг тобора кенгроқ намоён бўлаётганини ҳисобга олиб, Туркия ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларининг биргаликдаги ҳаракатини кучайтириш, ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш зарур.
 
Жанговар ҳаракатлар давом этиб келаётган Сурия ва Ироқ давлатларида терррорчилик гуруҳлари томонида туриб жанг қилган ва жанг қилиб келаётганларнинг шахсини аниқлаш, давлат чегарасини кесиб ўтмасларидан аввал уларга нисбатан халқаро қидирув эълон қилиб, қўлга олиш жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Интерпол ходимлари зиммасига юклатилган муҳим вазифадир. Албатта, муваффақиятли махсус операциялар жараёнида жангариларнинг кўп қисми йўқ қилинди, айримлари қўлга олинди. Бироқ ҳали-ҳануз дунёнинг турли давлатларида яшириниб, янги экстремистик ҳужумларга тайёрланиб, озодликда юрганлари ҳам бор. Шунинг учун уларни излаб топиб, қўлга олишда бор куч ва имкониятни бирлаштириш, доимий равишда ўзаро ахборот алмашиш, аксилтеррор йўналишда ҳамкорликдаги тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш лозим, дейилади хабарда.
 
Ўзаро мулоқот давомида ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама этилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинган. 

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Аксилтеррор Ироқ Сурия Интерпол Лутфи Чичек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар