...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инсон ҳуқуқлари: Қирғизистон Бош прокурори ишдан олинди


21:26, 11.04.2018 Олам
 6 476

Депутатлар бир овоздан унинг истефосини ёқлаб овоз берди.

Қирғизистон Жўқорғи Кенеши (Парламент) мамлакат Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Бош прокурор Индира Жолдубаевани лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Kabar” ахборот агентлиги хабар қилди.
 
Маълум қилинишича, Президентнинг тақдимномасини ёқлаб Парламентнинг 105 депутат овоз берган ва 2 нафари қарши чиққан.
 
Қирғизистон ОАВ Жолдубаеванинг истеъфосига сабаб қилиб прокуратура ўз вазифаларини бажармаганини, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузганини таъкидламоқда.
 
Маълумот ўрнида, Индира Жолдубаева собиқ Президент Алмазбек Атамбоев таклифи билан 2015 йил 28 январь куни Бош прокурор лавозимига тавсия қилинган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Бош прокурор Қирғизистон Алмазбек Атамбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!