...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва МГ қўмондонига ҳудудлар бириктирилди


09:54, 26.12.2018 Жамият
 7 581

Ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун ҳудудлар қуйидагича бириктирилади:
 
Унга кўра:
 
Бош прокурорга – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;
 
Миллий гвардия қўмондонига – Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
 
Ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.
 
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида қуйидагича амалиёт босқичма-босқич жорий этилади:
 
  • прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилади ва тизимли юритилади;
 
  • хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқади.

Теглар:Президент қарори Бош прокурор Ички ишлар вазири Миллий гвардия қўмондони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар