...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хеопс эҳроми ўзга сайёраликлар ёрдамида қурилганми?


14:12, 25.09.2017 Бу қизиқ
 3 787

Тошлар эҳром қурилган манзилдан 800 км узоқликдан ташиб келинган.

Олимлар Мисрдаги энг катта эҳромлардан бири — Хеопснинг қурилиши учун улкан тошлар (тарошланган оҳактош қотишмалари) қай усулда олиб келинганлигининг илмий исботини топишди.
 
Бугунга қадар илм фанга жумбоқ бўлиб келаётган бу масала ҳақида турли фаразлар бор эди.
 
Ҳатто Миср эҳромларининг қурилишида ўзга сайёраликлар иштирок этган бўлиши мумкин деган қарашлар мавжуд эди. Аслида-чи, бу каби мушкул вазифа аслида қандай амалга оширилган эди?
 
Маълумки, Қадимги Миср дунё илм тамаддуни марказларидан бир ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам Хеопс эҳроми учун ишлатилган 170 минг тонна оҳак ва гранит тошлари олиб келиниши — муҳандислик илмининг ихтиролари ёрдамида амалга оширилган.
 
Эслатиб ўтамиз, эҳромга ўрнатилган тошларнинг ҳар бири ўртача 2,5 тонна тош босади.
 
Тошлар эҳром қурилган манзилдан 800 км узоқликдан ташиб келинган.
 
Бу тошлар Нил дарёсида ёғоч соллар (ёғочли қайиқлар) орқали олиб келинган. Тошлар дарё ёнига келтирилиб солларга жойлаштирилган ва улар дарё ёрдамида 800 км масофага ташилган.
 
Дарё тугаган жойдан эҳром қурилиши ёнигача махсус канал қазилган. Бу сунъий канал эҳром яқинигача тошларни “ёғоч қайиқлар”да олиб келишга имкон берган.
 
Эҳром қурилишида 100 минга яқин ишчи-хизматчилар ёрдамидан фойдаланилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Миср Эҳром 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!