...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол мураббийларига ташкил этилган ўқув курсларидан нималар кутилмоқда?


16:18, 21.09.2017 Спорт
 1 683

ЎФФнинг ушбу етти кунлик курслар ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан ўтказилмоқда. Курс йўриқчиси сифатида эса Язгельди Кутданов ишламоқда.

Сирдарёда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ташкил этилган маҳаллий мураббийлар учун етти кунлик ўқув курслари старт олди.
 
Жорий йилнинг 21–27 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу курслар “Гулистон” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Курсларга Хасан Зоиров инструкторлик қилади. Курс йўриқчиси сифатида Маҳмуд Абдураҳмонов ишлайди.
 
Шунингдек, Андижонда маҳаллий мураббийлар учун ҳам ЎФФнинг етти кунлик ўқув курслари бошланди.
 
Андижондаги махсус футбол мактаб-интернатига қарашли машғулотлар базасида ташкил этилган ушбу курслар 18 сентябрдан 24 сентябргача бўлиб ўтади.
 
ЎФФнинг ушбу етти кунлик курслар ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан ўтказилмоқда. Курс йўриқчиси сифатида эса Язгельди Кутданов ишламоқда.
 
Таъкидлаш лозим, курс якунида семинарда иштирок этган мураббийлар махсус сертификатга эга бўлишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мураббийлар ЎФФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!