...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотогалерея: Роналдунинг “қайчи”си Буффонни йиғлатди


14:16, 04.04.2018 Спорт
 11 948

Футболчининг иккинчи голи мухлислар орасида катта муҳокамага сабаб бўлди.

“Реал” “Ювентус”га қарши ўйиннинг биринчисида деярли ярим финал масаласини ҳал қилиб бўлди. Туринликлар энди бор эътиборни Италия чемпионати ва кубок ўйинларига қаратишга мажбур бўлишади. Бу ҳақда “Юве” устози Массимилиано Аллегри ҳам таъкидлаб ўтди.
 
Хабарингиз бор, бу ўйинда Роналдунинг дубли ва Марселонинг голи “қироллик клуби”га сафарда муҳим ғалабани тақдим этди.
 
Ҳа, кўплаб футбол мухлислари асосан Роналдунинг “қайчи” услубидаги голини эрталабдан муҳокама қилишни бошлаб юборишди.
 
Ахир 2 метр-у 23 сантиметр баландликдан Буффон дарвозасини ишғол этган Роналду ҳақида ким ҳам гапиришни истамайди дейсиз?
 
Ашаддий “Реал”чилар кеча Роналду космосга чиқиб келгани ҳақида гапираётган бўлса, яна бошқалар Мадриднинг яна бир ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг голдан хурсанд бўлмаганини айтишди. Шунингдек, Зиданнинг голга билдирган реакцияси ҳам анча эътиборни ўзига тортди.
 
Лекин биз Криштианунинг голини қайта-қайта кўриб ҳам бу қандай бўлганига ҳеч тушуна олмаяпмиз. Келинг, яхшиси Туриндаги тун воқеаларни биргаликда кўриб чиқамиз.
 
Олдин Роналдунинг “шедеври”ни кўрайлик!
 

Энди голга бўлган турли муносабатлар.
 

Унутилмас голнинг суратлари турли фокуслардан.













Ҳатто, “Ювентус” мухлислари Роналдуни олқишлади.



Роналдунинг жавоби.



Зиданнинг фантастик реакцияси.



Кришнинг ўзи голига лайк босди. Сиздан фақат + бўлса бўлди.



Замонавий футболнинг икки қаҳрамони. Бири хурсанд бири эса аввалгидек тушкун кайфиятда.







Гарет Бэйлнинг жамоадоши голига билдирган муносабати мана шундай бўлди.
 

Роналду 2,23 метр баландликда.


 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Роналду Ювентус Реал Мадрид Буффон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!