...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг навбатдаги нишони — италиялик модель


19:38, 05.11.2018 Спорт
 16 115

Италиялик модель Мануела Феррейра португалиялик Роналду унга телефон қилганини айтди.

Америкалик Кэтрин Майоргага тажовуз қилишдаги айби ҳали босди-босди бўлмай туриб, Криштиану Роналду Италияда янги “севги саргузашти”ни бошлаган кўринади.  Бу ҳақида Diva e Donna журнали хабар қилмоқда.
 
Ушбу журнал меҳмони бўлган италиялик модель Мануела Феррейра португалиялик футболчи унга телефон қилиб, бир қанча смс хабарлар ёзганини маълум қилди.
 
“Криштиану бир дугонамдан телефон рақамимни олиб, қўнғироқ қилди. У  For men 2019 учун тушган суратларимни кўриб, ёққанлигини айтиш учун телефон қилган экан. “Жуда чиройлисиз! Гўзаллик тимсолисиз”, деди у.


 
Кейин бир неча бор смслар ёзишдик.  Очиғи, футбол юлдузидан бундай эътирофни кутмагандим. Ахир, унинг атрофи мендан-да гўзал қизларга тўла. Аслида Роналду барча қизлар учун идеал йигит намунаси, дея фикр билдирган Мануела Феррейра.

Теглар:Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!