...
МЕНЮ
ONLINE TV

Номи ўзгарган ЎФФга янги президент сайланди


12:16, 25.01.2018 Спорт
 4 478

Бугун Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференциясида янги раҳбар сайланди.
 
Конференциясида бир қатор масалалар, жумладан ташкилий масалалар, ЎФФ низомига ўзгартириш киритиш, ЎФФ президенти ва вице-президентлар ва ижроия кўмитасига сайловлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
 
Кун тартибининг илк масаласи бўйича қабул қилинган қарорга кўра, ЎФФ номи эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланди.
 
Янги номдаги ташкилотнинг илк президенти сифатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош  вазир биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайланди.
 
Умид Аҳмаджонов эса ЎФФ президентлигини топшириб, Миллий олимпия қўмитаси раислигида иш бошлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов ЎФА ЎФФ Очилбой Раматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!