...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тажрибали Буффон баскетболчига тан берди


19:00, 30.03.2018 Спорт
 2 760

Сўнгги асрнинг энг кучли дарвозабонларидан Жанлуижжи Буффон дам олиш кунида баскетбол томоша қилди.

Футбол бўйича “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижжи Буффон дам олиш кунида баскетбол томоша қилди.
 
Эътиборли томони шундаки, сўнгги асрнинг энг кучли дарвозабонларидан бири ўйинни кўриш вақтида АЕК жамоаси аъзоси Яннулис Ларентзакиснинг тўпни ушлаш қобилиятига юқори баҳо берди.
 
Яннулис бу вазиятда рақиб жамоадошига узатган кучли пасини бир ҳаракат билан илиб олган.
 
“Фаолиятим давомида бундай зарбани тўхтата олмаган бўлардим. Жуда ҳам ажойиб!”, дея ёзади Буффон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
“Болалигингдаги кумиринг сени исмингни тилга олиши бу жуда катта шараф. Раҳмат сенга буюк Буффон! Умид қиламанки, ҳар иккимизнинг жамоаларимиз Европа чемпионлар лигасида муваффақият қозонади”, дея жавоб қайтарди баскетболчи Буффонга.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жанлуижжи Буффон Баскетбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!