...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия аут, Швеция Буффонни жаҳон чемпионатисиз қолдириши мумкин


09:34, 11.11.2017 Спорт
 2 540

Швеция ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув мезбонлар ғалабаси билан якун топди.

Бугун, 11 ноябрь куни жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган плей-офф ўйини бўлиб ўтди. Унда Швеция ўз майдонида Италия терма жамоасини қабул қилиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Ўйиндаги ягона гол 61-дақиқада АЕК жамоаси ҳужумчиси Якоб Юханссон томонидан киритилди. Афина жамоасининг футболчиси тажрибали Жанлуижи Буффон қўриқлаётган дарвозага рикошет ҳолатида зарба йўллади ва Швециянинг биринчи ўйиндаги ғалабасини таъминлади.
 
Энди Италия жавоб баҳсида қониқарли натижа кўрсата олмаса, жаҳон чемпионатида ўйнаш билан бирга нафақат бош совринни қўлга киритишни мақсад қилган Жанлуижжи Буффоннинг орзулари саробга айлантириши мумкин.
 
39 ёшли дарвозабон 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, кейин фаолиятини якунлашини айтиб ўтганди.
 
ЖЧ-2018 саралаш, плей-офф босқичи
Дастлабки ўйин
 
Швеция–Италия — 1:0.
Гол: Юханссон (61).
 
Швеция: Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Свенссон, 83), Гранквист, Классон, Ларссон, Экдаль (Юханссон, 57), Форсберг, Тойвонен, Берг (Телин, 75).
 
Италия: Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Дармиан, Барзальи, Пароло, Кандрева, Верратти (Инсинье, 76), де Росси, Белотти (Эдер, 65), Иммобиле.
 
Огоҳлантиришлар: Берг (1), Верратти (28).
Маълумот учун, жавоб учрашуви 13 ноябрь куни Милан шаҳрида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Италия Швеция Жанлуижжи Буффон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!