...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанбада бизни қандай об-ҳаво кутяпти?


15:53, 18.11.2018 Бу қизиқ
 10 724

Душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 19 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+4, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси 0...+5, кундузи эса +5...+10 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!