...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вилоят прокурори ўлдириб кетилди


09:29, 19.11.2018 Олам
 25 637

Вилоят прокурори Анарбай Мамажакипов якшанбага ўтар кечаси ўлдириб кетилган.

Қирғизистон жанубидаги Боткен вилояти прокурори Анарбай Мамажакипов ўтган ҳафта шанбадан якшанбага ўтар кечаси ўлдириб кетилган. Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили Карима Аманкулова маълум қилган.
 
“Ушбу жиноят иши бўйича Республика Жиноят кодексининг қотиллик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деган Аманкулова. Унинг сўзларига кўра, жиноятнинг сабаблари ва тафсилотлари ҳақида гапиришга ҳали эрта.



Май ойида Мамажакипов Боткен вилоят прокурори лавозимига тайинланган. У илгари мамлакат шимолидаги Талас шаҳри прокуратурасини бошқарган эди. 
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Боткен вилояти Анарбай Мамажакипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!