...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев бир ҳафта аввал Ҳамид Карзай билан учрашгани маълум бўлди


15:42, 18.11.2018 Олам
 4 649

Афғонистонда тинчликни таъминлаш мақсадида Ҳамид Карзай Назарбоевдан ёрдам сўради.

Жорий йилнинг 13 ноябрида Остона шаҳрида Афғонистон ислом республикасининг собиқ президенти Ҳамид Карзай  билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви булиб ўтган. Бу ҳақдаги хабарлар орадан бир ҳафта ўтиб ОАВда кўриниш берди.
 
“Afghanistan Times” нашрининг ёзишича Ҳамид Карзай музокара давомида Назарбоевни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнларида ёрдам беришга чақирган.
 
Шунингдек, Карзай Қозоғистон университетларида таҳсил олаётган афғон талабаларига кўрсатилаётган имтиёзлар учун миннатдорлик билдирган.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг октябръ ойида Қозоғистон Ҳиндистон билан ҳамкорликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги тинчлик операцияси дастури доирасида 120 та ҳарбийни Ливанга юборди.
Бобурмирзо Умаров

Теглар:Ҳамид Карзай Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!