...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев ҳаётдан норозиларга маслаҳат берди


17:26, 28.11.2018 Олам
 3 581

Қозоғистон президенти қариялар ва болалар уйидагилар ҳақида гапирди.

Бугун, 28 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги VIII  Фуқаролик форумида иштирок этиб, ҳаётдан нолишни ҳуш кўрувчи қозоғистонликларга қабристонга боришни маслаҳат берди.
 
Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, касал одамлар, шунингдек, ташландиқ болалар ва қарияларга уларданда қийинроқ.
 
“Биз тез-тез у ёки бу етмаяпти деб ҳаётдан шикоят қиламиз. Агар ҳаёт жудаям оғир туюлаётган бўлса, шифохоналарни бориб кўринг, йўқса қабристонга бор. У ерда ётганларга сендан ҳам қийинроқ.
 
Қўл-оёғимиз бут, аммо биз қандай қийинлашиб кетди деб бошимиздаги сочимизни юламиз. Ўзингни қўлга ол, ҳаётда барининг иложи бор. Ўзингни ишлашга мажбурла. Ёшларни ҳам шунга ўргатиш керак”, деган Назарбоев форумдаги нутқида.
 
Қозоғистон президенти кўплаб ишбилармонлар ёшлар ва қарияларга ёрдам бераётганини таъкидлаб ўтган.
 
“Бизда қариялар ва ўз ота-оналаримиз ҳақида қайғуриш одати бор. Қачонки, қариялар уйига бориб, миллатимизнинг у ердаги ёши улуғ вакилларини кўрганимда менга жудаям оғриқли бўлади. Қариялардан қариндошлари борлигини сўраганимда, улар ортига ўгирилиб, йиғлаб юборади”, дейди Назарбоев.
 
Президент болалар ва қариялар уйини бирлштириш таклифи борлигини таъкидлаган. Шунда қариялар болалр билан шуғулланади ва уларнинг ўзига ҳам ёқимли бўлади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нурсултон Назарбоев Фуқаролик форуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!