...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Канадага боради


15:16, 18.11.2018 Жамият
 10 064

Жулие Пайетт астронавт бўлиб, у Ўзбекистон тарихи, хусусан, Мирзо Улуғбек фаолияти, у яратган асарлар билан яхши таниш. Учрашувда айнан шулар ҳақида ҳам сўз борган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Канада ташриф буюради. Бу Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Канада генерал-губернатори Жюли Пайетт ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.


 
Элчи Жавлон Ваҳобов генерал-губернатор Жюли Пайеттга ишонч ёрлиқларини топширган. Генерал-губернатор қароргоҳида ўтказилган маросимдан кейин Жюли Пайетт Ўзбекистон-Канада ўртасидаги муносабатлар ривожланиш босқичидалиги, Ўзбекистон ўзининг буюк тарихи билан дунёда муҳим ўрин тутишини маълум қилган.
 
Жулие Пайетт  астронавт бўлиб, у Ўзбекистон тарихи, хусусан, Мирзо Улуғбек фаолияти, у яратган асарлар билан яхши таниш. Учрашувда айнан шулар ҳақида ҳам сўз борган.
 
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Канада олдида амалга оширилиши керак бўлган кўплаб истиқболдаги лойиҳалар хусусида фикр алмашилган.  Мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш шулар жумласидандир.  
 
Учрашувда канадалик дипломат 2019 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон раҳбарининг Канадага ташрифини ташкил этиш учун сиёсий ва дипломатик тадбирлар мажмуасини қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жулие Пайетт Жавлон Ваҳобов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар