...
МЕНЮ
ONLINE TV

Денис Истомин “Челленжер” мусобақаси ғолиби бўлди


19:15, 06.10.2018 Спорт
 2 073

У мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа ғолиби бўлди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида ўтказилган “Челленжер” мусобақаси ғолибига айланди.
 
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа финалида Истомин Никола Милоевични енгди. 2 соат 44 дақиқа давом этган ўйинда Денис 6:7, 7:6, 6:2 ҳисобида устун келди ва мусобақа ғолибига айланди.
 
Шу тариқа, Осиё ўйинлари ғолиб Денис Истомин 80 рейтинг очкоси ва 7200 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ишлаб олишга муваффақ бўлди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Денис Истомин Олма ота Никола Милоевич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!