...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сизларни халқ ва Президент кутмоқда” – Умид Аҳмаджонов спортчиларга табрик йўллади


14:04, 25.08.2018 Спорт
 4 019

МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Денис Истоминни муваффақият билан табриклади.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Осиё ўйинлари финалида хитойлик теннисчини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ушбу муваффақият билан теннисчига табрик йўллади.
 
"Денис Истоминни Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритгани билан табриклаймиз. Бу Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги қимматли медаль бўлди. У фаолияти давомидаги энг нуфузли мусобақалардан бирида ғолиб бўла олди. Денис бир неча йил давомида халқаро кортларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, ўзбек спортни нуфузини юксалтиришга хизмат қилди. Унинг Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритганлиги юксак профессионал ҳислатларга эга эканлигидан дарак бериб турибди. Қитъа ўйинлари ғолиби сифатида Денис Истомин юртдошларимиз орасида биринчилардан бўлиб Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлгани ушбу ғалаба салмоғини янада оширди.


 
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасини ушбу муваффақият билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва албатта ўзим номимдан чин кўнгилдан табриклайман. Шунингдек, Осиё ўйинлари давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ватанимиз байроғини юқорига кўтарган Бекзод Абдураҳмонов, Никита Рафалович, Мўминжон Абдуллаев, Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборовларни чемпионлик билан муборакбод этаман.
 
Шу билан биргаликда, ҳали стартга чиқмаган спортчиларимизга баҳсларда омад тилайман. Сизлардан умидимиз катта! Сизни ватанимизда яқинларингиз, халқимиз ва Президентимиз кутишмоқда", деди Умид Аҳмаджонов.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Asian Games Осиё ўйинлари Денис Истомин Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!