...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳри яна бир катта мусобақага мезбонлик қилмоқда


20:14, 08.10.2018 Спорт
 2 715

Унда жаҳоннинг турли мамлакатларидан 32 нафар спортчи иштирок этяпти.

Бугун, 8 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида “Челленжер” мусобақасига старт берилди.
 
13 октябрга қадар давом этадиган мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 32 нафар спортчи иштирок этмоқда. Беллашувларда Ўзбекистон  шарафини Денис Истомин, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султоновлар ҳимоя қилади.
 
Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида босниялик Мирза Башич сараланган. Иккинчи ракетка сифатида эса ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин қайд этилган. Мусобақа чемпиони якунда 80 рейтинг очкоси ва 10800 АҚШ доллари билан мукофотланади.
 
Аввалроқ, Денис Истоминнинг Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган “Челленжер” мусобақаси ғолиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Челленжер Денис Истомин Мирза Башич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!