...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу уруш эмас! Кремль Порошенкога жавоб қайтарди


20:14, 12.12.2018 Олам
 12 124

Кремль вакили украин ҳарбийлари Россия чегарасини қўпол равишда бузганини таъкидлаган.

Аввалроқ, Украина Республикаси президенти Пётр Порошенко Керч бўғозидаги воқеани уруш деб баҳолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Жаноб Путин, бу агрессия, жаноб Путин, бу уруш. Бу ҳазил эмас, бу можаро ҳам, инқироз ҳам эмас”, деганди Порошенко.
 
Россия Федерацияси президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Порошенкога жавоб қайтарди.
 
Песков Керчдаги ҳодисани уруш эмас, Украинанинг ташвиқоти деб атаган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Президент Матбуот котибининг сўзларига кўра, Кремль бундай ёндашувга рози эмас.
 
Кремль вакили украин ҳарбийлари Россия чегарасини қўпол равишда бузганини таъкидлаган. Песков расмий Киев Россияни сайловда эришмоқчи бўлган мақсадлари душмани сифатида кўрсатишга уринаётганини қайд этган.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб, Украина Ҳарбий денгиз кучларига қарашли “Бердянск”, “Никополь” ва “Яны Капу” кемалари Россиянинг денгиз чегараларини бузиб кирган.
 
Россиянинг таъкидлашича, украин кемалари рус соҳилларидан 20 километр, кемалар одатий ўтадиган Керч бўғози Қрим кўпригидан 50 километр масофада тўхтатилган. Бунинг учун қурол ҳам ишлатилган.
 
Шундан сўнг Украина Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Президент бу қарорни қўллаб-қувватлади. Президент тасдиғидан кейин Украина Олий Радаси ҳам бу қарорни маъқуллади. Натижада Украинанинг айрим вилоятларида ҳарбий ҳолат тартиби жорий қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Украина Керч бўғози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!