...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Керч бўғозига яна ҳарбий кема юбормоқчи


17:15, 03.01.2019 Олам
 4 627

Керч бўғозидан ўтган 3 та украин кемаси рус чегарачилари томонидан қўлга олинганди.

Украина Керч бўғози орқали яна ҳарбий кема юбормоқчи. Бу ҳақда РИА Новости Украина мудофаа вазири Юрий Бирюковнинг сўзларига асосан хабар беряпти.
 
Унинг сўзларига кўра, украин кемалари ҳеч бир тўсиқсиз Қора денгиздан Азов денгизига ўтиш ҳуқуқига эга.
 
“Эртак тамом. Биз бундан кейин ҳам шундай қиламиз”, деган Бирюков.
 
Вазир келаси сафар кемалар халқаро кузатувчилар назоратида боришини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия 3 та украин кемасини қўлга олди. Бунга русларнинг даъвосига кўра, Украина ҳарбий кемаларининг Керч бўғозидан ўтиб, Россия сув ҳудудини бузиб кириши сабаб бўлган. Россия чегарачилар қўлга олиш вақтида қурол ҳам ишлатган.
 
Шундан сўнг, Украинанинг Россия билан чегарадош вилоятларида 1 ой давомида ҳарбий ҳолат ҳукм сурди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Украина Керч бўғози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!