...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда пахта мойи нархи эркинлаштирилиши мумкин


16:47, 03.01.2019 Жамият
 6 032

Пахта мойидан ташқари, шулха ва пахта чигити шротининг нархи ҳам давлат назоратидан чиқарилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг “Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
 
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатининг 3- ва 9- бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши мумкин.
 
Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига кўра:
 
3-банд – Аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган пахта мойи.
 
9-банд – Шулха ва пахта чигити шроти.
 
Қарор қабул қилинса, унинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар