...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада ҳарбий ҳолат якунланди


20:47, 26.12.2018 Олам
 3 368

Мамлакат президенти МХМК йиғилишида ҳарбий ҳолат билан боғлиқ вазиятни маълум қилди.

Бугун, 26 декабрь куни Украинанинг айрим вилоятларида жорий қилинган ҳарбий ҳолат бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко маълум қилди.
 
Порошенко Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишидаги нутқида бу хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб қабул қилган “принципиал қарори” эканини таъкидлаган.
 
Шу билан бирга хавф ҳамон сақланиб қолаётгани қайд этилган. Порошенконинг сўзларига кўра, агарда тез орада президентлик учун сайловлар ўтказилиши керак бўлмаганда у Рададан ҳарбий ҳолатни узайтиришни сўрамоқчи бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг 10 вилоятида 26 ноябрь куни ҳарбий ҳолат жорий қилинганди. Бунга 3 та украин кемасининг Азов денгизида Россия чегарачилари томонидан қўлга олиниши сабаб бўлганди.
 
Россия чегарачилари украин кемалари рус денгиз ҳудудига кирганини даъво қилиб, уларни тўхтатиб қолганди. Кремлда эса Украинанинг бу ҳаракати расмий Киевнинг ташвиқоти деб баҳоланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Украина ҳарбий ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!