...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Жаноб Путин, бу уруш” – Порошенко Россия билан можарога баҳо берди


16:21, 12.12.2018 Олам
 8 474

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Россия чегарачиларининг ҳаракати агрессия сифатида баҳоланади.

Украина президенти Пётр Порошенко Керч бўғозидаги воқеани изоҳлаётиб, ҳодисани “уруш” бошланиши билан тенглаштирди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали маълум қилди.
 
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Россия чегарачиларининг ҳаракати агрессия сифатида баҳоланади.
 
“Жаноб Путин, бу агрессия, жаноб Путин, бу уруш. Бу ҳазил эмас, бу можаро ҳам, инқироз ҳам эмас”, деган Порошенко.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб, Украина Ҳарбий денгиз кучларига қарашли “Бердянск”, “Никополь” ва “Яны Капу” кемалари Россиянинг денгиз чегараларини бузиб кирган.
 
Россиянинг таъкидлашича, украин кемалари рус соҳилларидан 20 километр, кемалар одатий ўтадиган Керч бўғози Қрим кўпригидан 50 километр масофада тўхтатилган. Бунинг учун қурол ҳам ишлатилган.
 
Шундан сўнг Украина Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Президент бу қарорни қўллаб-қувватлади. Президент тасдиғидан кейин Украина Олий Радаси ҳам бу қарорни маъқуллади. Натижада Украинанинг айрим вилоятларида ҳарбий ҳолат тартиби жорий қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Украина Пётр Порошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!