...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда бузуқ автобусдаги ўзбекистонликлар қутқариб қолинди


20:30, 26.12.2018 Олам
 3 845

Автобус Красноярскка кетаётган бўлган.

Кеча, 25 декабрь куни Россиянинг Кемерова вилоятида “Промышленная – Ваганово” автомобиль йўлида Ўзбекистон фуқароларини Красноярскка олиб кетаётган автобус бузилиб қолди. Вазият Промышленная туманидаги -30 даража совуқ сабаб янада оғирлашган.
 
Ҳайдовчилар йўловчиларни иситиш учун захира ғилдиракларини ёқа бошлаганлар. Шу вақтда йўловчилар Кузбасс Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини учратиб қолган. Улар маҳаллий автотранспорт хизматидан автобус чақиртирган ва йўловчилар туман марказидаги вокзалга олиб борилган.
 
У ердан бузилган автобус йўловчилари доимий қатновчи автобусда белгиланган жойга етиб олган. Ишдан чиққан автобус устахонага олиб борилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Автобус Красноярск ўлкаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!