...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Шерали Жўраев Индонезияда медалли бўлди


15:33, 31.08.2018 Спорт
 2 455

Бундан ташқари, Шаҳзодбек Собиров бронза медали учун жангда япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига мусобақанинг ўн учинчи кунида биринчи медаль “+” қилинди.
 
Дзюдо бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди. Бу Ўзбекистоннинг бугунги мусобақалардаги биринчи медали бўлди.


 
Бундан ташқари, Шаҳзодбек Собиров бронза медали учун жангда япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берди.
 
Яна бир дзюдочи Нодира Юлдашева бронза медали учун кечган жангда таиландлик Икуми Оедага ютқазиб қўйди ва медалсиз қолди.
 
Самбода эса Мадина Турғунбоева ярим финалга чиқди. Нодира Гулова ва Аҳмад Раҳматиллоевлар чорак финалда мағлуб бўлдилар.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Шерали Жўраев дзюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!