...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон кубоги: Учинчи ўрин – Бухоро, иккинчи – Қашқадарё, биринчи эса…


19:58, 20.10.2018 Спорт
 4 828

Параосиё ўйинларидан қайтган дзюдочилар Ўзбекистон кубогида беллашди

Бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Паралимпия марказида паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
 
Мазкур  мусобақа Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан вилоятлардан селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва техник-тактик малакасини аниқлаш, кўздан кечириш мақсадида ташкил қилинди.
 
Баҳсларда 50 нафардан ортиқ спортчилар, жумладан эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг вазн тоифасида, аёллар эса -48, -52, -56, -63, -70, +78 кг вазн тоифаларида кураш олиб бордилар.
 
Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Хоразм вилояти вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғонадан Қашқадарё вилояти спортчилари жой олган бўлса, кучли учликка Бухородан ташриф буюрган полвонлар якун ясаб берди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Дзюдо Паралимпия Ассоциацияси Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!