...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тезюрар поезд маросимга тўпланган одамларни босиб кетди


20:07, 20.10.2018 Олам
 19 701

Қурбонлар ва жароҳатланганлар 100 дан ортиқ.

Кеча, 19 октябрь куни Ҳиндистоннинг Панжоб штатида катта тезликда ҳаракатланаётган поезд тўпланиб турган одамларни босиб кетди.
 
Штат раҳбарияти ҳозиргача 61 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. 70 дан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг кўпчилиги ўта оғир аҳволда экани айтиляпти.
 
Фожиа Амритсар шаҳри атрофида юз берган. У ерда диний байрам ўтказилаётган бўлган. Одамлар диний маросим бажарилишини томоша қилиш учун поезд йўлига чиқиб кетган.
 

 
Қўлбола портлагич гумбурлаши ва баланд мусиқа овозида одамлар поезд келаётганини эшитмаган. Натижада поезд одамларни босиб кетган.
 
Панжоб штатидабон бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!