...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Бугун мусобақаларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг


08:09, 01.09.2018 Спорт
 4 592

Эрта тонгдан асосий эътибор сув ҳавзасига қаратилади.

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинлари ўз ниҳоясига яқинлашиб қолди.
 
Ўзбекистон делегацияси бугун, 1 сентябрь куни энг кўп медалларни қўлга киритиши кутилмоқда.
 
Эрта тонгдан асосий эътибор сув ҳавзасига қаратилади. У ерда 5 та йўналишда каноэ ва байдаркачилар медаллар учун баҳс олиб боришади.
 
Шунингдек, дзюдочилар жамоавий баҳсларда иштирок этса, 4 нафар самбочимиз ўз омадларини синаб кўришади.
 
Тошкент вақти билан 12:00дан бошлаб эса бокснинг финал жангларига старт берилади.
 
Триатлон, Финал.
05:30. Жавоҳир Юнусов
 
Каноэ ва байдарка, спринт
06:30. Ольга Умаралиева. Байдарка, аёллар, яккалик. 200 метр. Финал.
06:40. Дилноза Раҳматова. Каноэ, аёллар, яккалик. 200 метр. Финал.
07:00. Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев. Каноэ, эркаклар, жуфтлик, 200 метр. Финал.
08:00. Екатерина Шубина, Юлия Борзова. Байдарка, аёллар, жуфтлик, 500 метр. Финал.
09:30. Наталья Казанцева, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Ксеня Кочнева. Байдарка, аёллар, тўртлик, 500 метр. Финал.
 
Дзюдо. Жамоавий мусобақа (аралаш)
07:35. Чорак финал. Ўзбекистон - Индонезия
Ўзбекистон таркиби.
Эркаклар: 73 кг. - Ғиёсжон Бобоев, 90 кг. - Шаҳзодбек Собиров, 90+ кг. - Шерали Жўраев;
Аёллар: 57 кг. - Амангул Алланазарова, 70 кг. - Гулноза Матниёзова, 70+ кг. Нодира Йўлдошева.
09:20. Ярим финал
14:00. Финал
 
Самбо (саралаш — 08:00дан бошлаб, ярим финал ва финал — 14:00дан бошлаб)
Эркаклар 90 кг. Неъмат Ёқубов, Камолиддин Холмаматов
Аёллар 68 кг. Нилуфар Давлетова, Гулмира Исматова,
 
Бокс. Эркаклар. Финал жанглари.
12:00. 49 кг. Ҳасанбой Дўстматов (Ўзбекистон) - Амит (Ҳиндистон)
12:15. 52 кг. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Ладон Роген (Филиппин)
12:30. 56 кг. Жо Хё Нам (КХДР) - Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон)
12:45. 60 кг. Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон) - Эрденебат Цендбаатар (Мўғулистон)
13:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Баатарсух Чинзориг (Мўғулистон)
13:15. 69 кг. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) - Бобо Усмон Ботуров (Ўзбекистон)
13:30. 75 кг. Аманкул Абилхан (Қозоғистон) - Исроил Мадримов (Ўзбекистон).
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!