...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана халос! Хатога йўл қўйган ҳакам ЎФФ томонидан четлатилди


18:13, 26.09.2017 Спорт
 4 753

Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Бугун, 26 сентябрь куни ЎФФда Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
 
Унда Олий Лига 22-тури доирасидаги “Шўртан” (Ғузор) – “Навбаҳор” (Наманган) учрашувини бошқариб, якунда иши назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) балга баҳоланган Олим Толибжоновнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди
 
Олим Толибжоновнинг “Шўртан” – “Навбаҳор” (3:3) ўйинидаги ҳакамлиги федерациянинг ҳакамлар ва назоратчилар илмий-услубий таъминоти бўлими томонидан кўриб чиқилди.
 
Бўлим бошлиғи Арслон Ҳотамов бош ҳакам Олим Толибжоновнинг  ишини “қониқарсиз” деб баҳолади.
 
Шу асосда, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйиндан четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.
 
Шу билан бир вақтда, “Шўртан” – “Навбаҳор” беллашувидаги рефери ёрдамчиси Александр Буровнинг баҳосини кўтариб қўйганлиги учун назоратчи ҳакам Алишер Абдуллаев қўмита қарорига кўра, Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари доирасидаги 4 та ўйиндан четлатилди. Шунингдек, Абдуллаевнинг ҳам хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов қўпол хатоларга йўл қўйгани туфайли умрбод ҳакамликдан четлатилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФФ Олим Толибжонов Рустам Бобомуродов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!