Веб-сайт 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Ундан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин.
Мазкур веб-сайт 2016 йил Ўзбекистон Республикасида “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда баркамол авлодни тарбиялаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий давом эттириш, болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари шунингдек Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.
Веб-сайт “Ўзинфоком” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Веб-сайтдан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин. Унда Ўзбекистон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.
“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти Ўзбекистонда ишлаб чиқилган шу туркумдаги илк лойиҳа бўлганлиги сабабли у келажакда келиб тушган таклифлар асосида янада бойитиб ва такомиллаштириб борилиши назарда тутилган.
Ишонамизки, мазкур веб-сайт азиз болажонларимизга манзур келади ва уларнинг билимларини бойитишда қўл келади.