...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сильвио Берлускони жарроҳлик столига ётқизилди


13:13, 14.06.2016 Олам
 2 536

Италиянинг собиқ бош вазири юрак хуружи туфайли шифохонага ётқизилган эди.

Бугун, 14 июнь куни Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Миландаги San Raffaele шифохонада жарроҳлик столига ётқизилди. Унинг юрагини операция қилиш жараёни бошланди. Сиёсатчи ўтган ҳафтада шифохонага ётқизилган эди, дея “Corriera della Sera” нашри ёзмоқда.

Жарроҳлик амалиёти аортал клапанни алмаштириш учун олиб борилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида 80 ёшни қарши оладиган “Олға, Италия!” (Forza Italia) партиясининг етакчиси жарроҳлик столида тўрт соатгача ётиши мумкин, дейилади хабарда.

Очиқ юрак жарроҳлигини Оттавио Альфьери бошчилигидаги врачлар гуруҳи олиб бормоқда.

Берлускони 7 июнь куни, эрталаб шифохонага етказилган, мазкур санадан бир неча кун олдин у юрак хуружини бошидан ўтказган эди.

Хабарда ёзилишича, Берлускони жарроҳлик амалиётидан бир оз аввалроқ руҳоний билан кўришган. Бундан ташқари, сиёсатчи ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида уни қўллаб-қувватлаётган ва у ҳақда қайғураётган одамларга миннатдорчилик билдирган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сильвио Берлускони Жарроҳлик амалиёти Юрак хуружи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!