...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Водий дербиси”да “Навбаҳор”нинг қўли баланд келди


21:25, 10.06.2018 Спорт
 2 899

Водий дербилари ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган.

Бугун Pepsi Суперлиганинг 15-турига старт берилди. Унда мезбон жамоа – “Навбаҳор” “Қўқон-1912” дарвозасига жавобсиз учта гол уриб муҳим ғалабага эришди.
 
Ўйин ҳақида келадиган бўлсак, водий дербилари ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу галги “дерби” ҳам олдингиларидан асло қолишмади.
 
Ҳар икки жамоа ҳам илк дақиқалардан олдинга ташланди. 4-дақиқада ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан кейин Илҳом Бойдадаев ҳисобни очди. 19-дақиқада энди Азамат Алланиёзов ўз имкониятдан фойданалиб, ҳисобни 2:0га етказди. Иккинчи голдан кейин меҳмонлар мураббийи етакчи Жавоҳир Сидиқовни майдонга  туширишга қарор қилди.
 
Натижада ўйин бироз жонланди. 32-дақиқада Сулаймоновнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 36-дақиқада яна ўша Сулаймонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
 
Иккинчи бўлимни наманганликлар шиддатли тарзда бошлади. Бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасида Ўткир Юсупов бир неча марта “Қўқон-1912”ни муқаррар голлардан сақлаб қолди. 75-дақиқада ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатоси эвазига Рўзимбой Аҳмедовнинг голи билан якунланди.
 
Қолган дақиқаларда меҳмон футболчилари рақиб олдида ҳеч нарса қила олмади. Натижада водий дербисида йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.
 
Рepsi Суперлига. 15-тур.
 
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 3:0.
Голлар: Илҳом Бойдадаев (4), Азамат Алланиёзов (19), Рўзимбой Аҳмедов (75).
 
“Навбаҳор”: 1. Ботирали Эргашев, 6. Остон Ўрунов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 14. Илҳом Бойдадаев (11. Зохир Пиримов-73), 15. Азамат Алланиёзов (12. Ненад Иньац-80), 17. Сардор Сулаймонов (22. Рўзимбой Аҳмедов-63), 19. Мирзоид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 24. Даврон Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич.
 
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов (15. Ойбек Рустамов-61), 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев (10. Жавоҳир Сидиқов-24), 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Носир Отақўзиев-46), 18. Баҳодир Пардаев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!