...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш керак” – Мирзиёев


19:18, 17.07.2018 Жамият
 2 871

Йиғилишда ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизмат ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент  педагогларнинг ойлик маошини, жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди. Давлат раҳбари нутқида умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш кераклигини таъкидлади.
 
“Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш керак. Ҳар бир синфда болаларнинг нималарни билиши зарурлигидан келиб чиқиб, давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш лозим. Дарсликларни энг замонавий методикалар асосида яратиш ва чоп этиш, мактабларда технология, мухандислик фанлари, математика, санъат, чет тиллари йўналишларини кучайтириш, бу борадаги лабораторияларни қайта жиҳозлаш талаб этилади. Мактабгача таълим ва олий таълим тизимлари билан узвийликни таъминлашга ҳам эътибор бериш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шунингдек, йиғилишда турли назорат органлари томонидан ўқитувчилар фаолиятини текширишларни чеклаш, педагогларни ободонлаштириш, мажлисларда қатнашиш, обуна ва шу каби касб фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга жалб қилмаслик кераклиги таъкидланди. Ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизмат ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар