...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент-Саратов” поeздида Ўзбекистон фуқароси вафот этди


14:14, 26.04.2017 Олам
 5 939

Суд экспертизасига кўра, фожиадан олдин алкоголь ичилмагани тасдиқланди.

Саратов вилоятидаги темир йўл устида 36 ёшли одамнинг жасадини топишди. Ўтказилган тергов маълумотларига кўра, 22 апрель куни соат 9:23 да “Красный Кут – Лозиновский” бекатида Ўзбекистон фуқароси поeздга чиптасиз чиқиб олган.
 
Текширув вақтида тегишли ходимлар йўловчининг Тошкент - Саратов бўйлаб қатнайдиган 333-маршруткасида келгани ва марҳум Ўзбекистон фуқароси эканини аниқлашди.
 
Маълумотларга кўра, 36 ёшли эркак Саратовга ишлаш учун йўл олган. Терговчиларга бу ҳақда у билан бирга кетаётган дўсти маълумот берди.
 
Унинг айтишича, марҳум кутилмаганда ўзини ғалати тутиб, ўзи билан ўзи гаплашган. Дўсти уни икки марта тинчлантирган. Шунга қарамасдан, у поезд эшигини очиб сакраган.
 
Суд экспертизасига кўра, фожиадан олдин алкоголь ичилмагани тасдиқланди. Шунингдек, ҳаракатланаётган поезд эшиги ҳам қулфланмаган эди.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Ўзбекистон Поeзд ўлим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!