...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошиссиққувват”нинг сохта ходимлари тошкентлик аёлнинг уйидан 4360 АҚШ долларини ўғирлашди


13:00, 07.04.2017 Жамият
 3 076

Уч йигит ўзини “Тошиссиққувват” ходими сифатида таништириб, бировнинг уйидаги пуллар ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетган.

Тошкент шаҳрида уч нафар йигит Олмазор туманида истиқомат қилувчи Гулором Ҳакимовага ўзларини “Тошиссиққувват” ДУК ходими сифатида таништириб, унинг уйига кириб боришган ва уйдаги пуллар, қимматбаҳо буюмларни ўзлари билан олиб кетишган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 1 апрель куни Самрақанд вилоятидан бўлган 1993 йилда туғилган Абдулазиз Саъдуллаев ва Қашқадарё вилоятидан 1997 йилда туғилган Аслиддин Ибрагимов Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Гулором Ҳакимовага ўзларини “Тошиссиққувват” ДУК ходими сифатида таништириб, уйига киришган ва аёлнинг қўл-оёқларини боғлаб, хонадондаги 4360 АҚШ доллари ва 1.300.000 сўм пул ҳамда тилла буюмларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган.
 
Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари давомида 3 апрель куни жиноятчиларнинг шахси аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олинган.
 
Айни дамда Саъдуллаев ва Ибрагимовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Уларнинг жиноий шериклари 1995 йилда туғилган Акбар Ураловга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Теглар:Тошиссиққувват Ўғирлик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар