...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Top Rank” Фазлиддин Ғойибназаровга “енгилмас рақиб”ни рўбарў қилмоқда...


16:07, 09.10.2017 Спорт
 4 777

Фазлиддин 9 декабрь куни америкалик 24 ёшли боксчи —Стивен Ортизга қарши рингга кўтарилади.

Аввалроқ, ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров жорий йилнинг 9 декабрь куни фаолиятидаги тўртинчи жангидаги рақиби ўзгарганлиги ҳақида хабар бергандик.
 
Аслида режага кўра, Ғойибназаровнинг шу кундаги рақиби россиялик Андрей Климовга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин кутилмаганда 35 ёшли Климов ҳамда унинг жамоаси режасини ўзгартириб, Фазлиддин билан жанг ўтказмаслигини маълум қилганди.
 
Аммо таниқли бокс промоутери Боб Арум бошчилигидаги “Top Rank” компанияси Фазлиддин Ғойибназаровга янги рақиб топиб берди. Унга кўра, Фазлиддин 9 декабрь куни америкалик 24 ёшли боксчи Стивен Ортизга қарши рингга кўтарилади.
 
Маълумот учун, Стивен Ортиз фаолияти давомида 7 марта жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Икки бор рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.
 
Шунингдек, Ортиз сўнгги жангини шу йилнинг 24 июнь куни Тайром Жонсга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалабага эришганди.
 
Фазлиддин Ғойибназаров ва Стивен Ортиз ўртасидаги 8 раундлик жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қад ростлаган Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади.
 
Таҳририятимиз барча бокс мухлислари номидан Фазлиддин Ғойибназаровга омад тилайди!
 
Олға, Фазлиддин!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров Стивен Ортиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!